• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси Карьера Илм-фан

    Робот-репетитор, генларни таҳрирлаш, лазерли кўз жарроҳлиги — машҳурлик, эътироф ва муваффақиятга эришган кашфиётчи олималар

    Қуйида ўз ғоялари ёрдамида молиявий жиҳатдан ҳам муваффақиятга эришган кашфиётчи аёллар ҳақида маълумот берамиз. Улар дунёни яхши томонга ўзгартиради ва бошқа қизларга ўрнак бўлади.

    Лаура Бокканфузо: робот-репетитор

    Лаура Бокканфузо санъат ва фалсафага қизиқади. У Жорж Мэйсон университетининг санъат бакалаври йўналишини тамомлаган, аммо келажак компьютер технологияларида эканлигини тушуниб етади ва Bоwling Green State университетида компьютер фанлари бўйича магистрлик даражасини олади. Аёл Жанубий Каролина университетида докторантурада ўқишни давом эттиради, шу ерда 2013 йилда компьютер фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олади. У инсон ва компьютернинг ўзаро таъсири муаммолари, шунингдек, сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларга қизиқади. У Ел университетининг Болалар ўқув марказида тадқиқот олиб боради ва у ерда янги материални ўрганишни рағбатлантириш билан боғлиқ муаммолар устида ишлайди. Унинг асосий эътибори болалар ва ўсмирларга, шу жумладан, DEHB ва аутизмга чалинганларга қаратилади. Лаура боладаги стресс даражаси ва таълим жараёнининг индивидуал мослашуви ўртасидаги боғлиқликни ўрганади. Сўнгги йиллардаги энг шов-шувли ихтиролардан бири — робот-репетитор ғояси шундай пайдо бўлади.

    2016 йилда тадқиқотчи ижтимоий ва алоқа муаммолари бўлган болаларни роботлар ёрдамида ўқитишни таклиф қилган, бироқ бундай роботлар ҳали яратилиши керак эди. Кейин Лаура муаммони ўрганишда давом этар экан, лойиҳа устида ишлаш учун психолог, шифокор, социолог ва ўқитувчиларни жалб қилади — Ван Роботиcс деб номланган стартап шундай туғилган. Икки йил ўтгач, биринчи ABii — катта-катта кўзли ва ёрқин табассумли робот яратилади.

    Кичик ёрдамчи болаларнинг хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш ва таълим тезлигини индивидуал боланинг эҳтиёжларига мослаштириш орқали уларга математика, ўқиш ва ижтимоий муносабатларни ўргатади. Лауранинг сўзларига кўра, робот тарбиячи болалар учун ҳақиқий дўстга айланади. Мактаб гуруҳларида эса ўқитувчи ва ўқувчиларга аниқ мавзулар устида ишлаш керак бўлганда ёрдам беради. Репетитор роботнинг нархи — 1,5 минг доллар. Қўшма Штатларда ота-оналар фарзандлари учун мазкур ёрдамчини сотиб олишга тайёр. Яқинда ўрта мактаб учун ҳам ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, биринчи қадам сифатида болаларга роботни ўзлари йиғишлари таклиф этилади.

    Стартап тезда муваффақиятли бизнесга айланди. Тime журнали робот тарбиячини 2020 йилнинг 100 та энг яхши ихтироларидан бири деб топди.

    Марианна Иванова: кўз ДНК диагностикаси

    Оftalmic компанияси тиббиёт фанлари номзоди, катта тажрибага эга офталмолог Марианна Иванова томонидан яратилган Россия стартапидир. 2008 йилда шифокор унга ва ҳамкасбларига ирсий кўз касалликлари билан оғриган беморлар тез-тез мурожаат қилишларини пайқайди. Аммо у вақтда авлоддан авлодга ўтиши мумкин бўлган ретинал дистрофия, глаукома, катаракта ва бошқа ўнлаб кўз касалликларини аниқ ташхислаш имконини берадиган генетик тестлар йўқ эди. Ўша пайтда Россияда фақат иккита лаборатория махсус тестларни ўтказган, шунинг учун кўз ДНК диагностикаси учун алоҳида тестларни яратиш ғояси пайдо бўлади.

    Бренд тиббиёт мутахассислари орасида оғзаки тарғиб қилинади. Оftalmic 60 га яқин тестларни таклиф қилади — уларнинг нархи 5 дан 80 минг рублгача. Бошқа лабораториялар ҳам Марианна Иванованинг ишланмаларига қизиқиш билдиради. Шундай қилиб, биотиббиёт холдинглардан бири олимани ўз эҳтиёжлари учун офталмологик ДНК тестларини яратишга таклиф қилади.

    Марианнанинг стартапи ҳозирча юқори даромад келтирмади. Аммо у аллақачон Россияда юқори ихтисослашган ДНК диагностикасининг кашфиётчиларидан бирига айланди.

    Эммануэль Шарпентье ва Женнифер Даудна: генларни таҳрирлаш

    Эммануэль Шарпентье Пьер ва Мари Кюри университетида биокимё, генетика ва микробиология бўйича таҳсил олган, кейинчалик у микробиология бўйича докторлик даражасини олади. У дунёнинг турли муассасаларида ишлаган, Европа ва АҚШдаги биотиббиёт лабораторияларини бошқарган. Ҳамкасблари уни “кўчманчи” деб ҳам аташади. У турли мамлакатлар ва университетларга бориб, ҳам саёҳат, ҳам янги илмий кашфиётлар қилади. 2011 йилда у биокимёгар Женнифер Даудна билан илмий конференцияда танишади. Гарвард тиббиёт факультетида биокимё бўйича докторлик диссертациясини олган Женнифер РНК (рибонуклеин кислотаси, генетик маълумотни кодловчи асосий макромолекулалардан бири)ни тадқиқ қиларди.

    Шундан сўнг олималар CRISPR Cas9 бактериал иммун тизимининг механизмларини ва унинг геномни таҳрирлаш учун модификацияларини ўрганишни бошлайди. Маълум бўлишича, Cas9 оқсили ДНК қўш спиралида нуқта узилишларини яратиш учун ишлатилиши мумкин, яъни гэнетик кодни қайчи билан кесиш мумкин. Бу генларни таҳрирлаш учун янги имкониятларни очади.

    2012 йилда олималар генларни таҳрирлаш усулларини таклиф қилади ва жамоатчилик эътирофига сазовор бўлади. 2020 йилда Эммануэль Шарпентье ва Женнифер Даудна кимё бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилади.

    Улар ишлаб чиққан технология саратон ва бошқа кўплаб ирсий касалликларни даволашда ёрдам беради. Генетик таҳрирлаш имкониятининг ўзи нафақат тиббиёт соҳасида, балки қишлоқ хўжалигида ҳам улкан истиқболларни очади.

    Эммануэль Шарпентье 2013 йилда самарали даволаш усулларини ишлаб чиқадиган CRISPR Therapeutics биотехнология компаниясига асос солади. Уч йил давомида компаниянинг ҳар бир акцияси деярли ўн бараварга кўтарилади. 2014 йилда у илмий кашфиёт натижасида олинган асосий патентлар портфелига дунё бўйлаб кириш ҳуқуқини берувчи ERS Genomics стартапига асос солади.

    Шарпентьенинг ҳамкасби Женнифер Даудна Cаribou Biosciences стартапини яратган, кейинчалик ихтирони тижоратлаштириш учун яна учта стартап ишлаб чиқишда иштирок этган.

    Эммануэль ва Женнифер кўплаб илмий мукофотларга сазовор бўлган. Уларнинг кашфиёти инқилобий, ўзлари эса янги келажакнинг кашшофлари деб аталади. Ҳозир иккиси ҳам лойиҳалар устида ишламоқда — улар ишлаб чиққан технологиядан саратон, диабет ва ОИВни даволашда фойдаланилади.

    Донна Стрикленд: лазерли кўз жарроҳлиги

    Бу аёл миллионлаб одамларга кўриш қобилиятини тиклаш имкониятини берди. Донна Стрикленд АҚШнинг Рочестер университети профессори Жерар Муру раҳбарлигида лазер физикасини, аниқроғи, лазер импулсларини кучайтириш ва уларнинг кейинги сиқилишини ўрганган.

    Кўпгина илмий-тадқиқот институтлари йиллар давомида бу муаммо билан курашмоқда. Муаммони ҳал қилиш ғоялари оғзаки айтилса-да, ҳеч ким амалда натижаларга қандай эришишни билмасди. Аммо ҳали 25 ёшга тўлмаган докторант бунга ечим беради: у 1,4 км узунликдаги оптик толали кабел орқали кучли лазер нурини ишлаб чиқаради, кейин нурни сиқиб, унинг энергиясини қандай йўналтиришни аниқлайди. Стрикленд-Мур жамоаси ўз кашфиётларини 1985 йилда оммага эълон қилади.

    Маълум бўлишича, лазер нурлари чизиқли бўлмаган оптика соҳасида ажойиб имкониятларни беради. Ўшандан бери миллионлаб одамлар кўриш қобилиятини тиклади, операциялар ҳам тез ва арзон бўлди.

    Ватани Канадага қайтиб келган Донна Ватерлоу университетида лабораторияга раҳбарлик қилади ва юқори интенсив лазер тизимларини ишлаб чиқади. Стрикленд оптика бўйича докторлик даражасини олади, ушбу университетнинг физика ва астрономия кафедрасида профессор бўлади.

    У кўплаб нуфузли мукофотлар билан тақдирланган. 2018 йилда Нобель қўмитаси физика бўйича мукофотни икки олимлар жамоаси ўртасида тақсимлаб, кашфиётнинг алоҳида аҳамиятини таъкидлайди. Донна Нобель мукофотининг чорак қисмини қўлга киритади. Аммо унинг учун энг муҳими молиявий мукофот эмас, балки қилинган ишларнинг тан олиниши эди.

    Донна Тrust in Science аnd Technology Research Network олимлар тармоғига асос солган. Унинг лойиҳаси кенг жамоатчиликка аниқ илмий маълумотларни етказади. Муаммо пандемия даврида, турли сайтларда жуда кўп сохта илмий тадқиқотлар нашр этилганда ва фанга бўлган ишонч сўнганида пайдо бўлди. 2023 йил январь ойида стартап устида иш бошланди. Бу Доннага катта фойда келтириши, бошқа олимларга тадқиқот ва ихтироларини ривожлантиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

    17.05.2024, 12:45   Изоҳ (0)   11366
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #олималар#Нобель#кашфиёт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиғилдон қайнаши, депрессия, чарчоқ: аёлларда тез-тез учрайдиган саратон симптомлари

    14.05.2024, 12:50

    “Музейдаги тун 2” фильмидаги фиръавн: мисрлик муҳожир Рами Малек қандай қилиб Голливудни забт этди?

    16.05.2024, 09:51

    Непотизм ёки истеъдод: Голливуддаги машҳур оилаларининг меросхўрлари кинодаги карьерасини қандай бошлаган?

    16.05.2024, 12:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қиймати бир йилда 14,1 млрд долларга кўпайди

    Иқтисодиёт | 10 май, 09:07

    Покистон ҳаво зарбалари орқали Ҳиндистоннинг муҳим объектларини йўқ қилди

    Дунё | 10 май, 08:50

    Тонг сеҳри: Женнифер Лопес, Опра Уинфри ва бошқа машҳурлар нега соат 5 да туради?

    Лайфстайл | 10 май, 08:30

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.