Машҳур Lego компанияси “Узуклар ҳукмдори” франшизаси асосидаги янги конструктор тўпламини намойиш қилди. Саурон минораси кўринишидаги улкан тўплам 1 июндан бошлаб сотувга чиқарилади.
Барад-дур номли қаср тўплами катта ҳажмга эга бўлиб, 5471 та қисмдан иборат. Конструктор таркибига Фродо, Сэм, Голлум, Саурон ва унинг хизматкорлари кўринишидаги ўйинчоқлар ҳам киритилган.
Эслатма: Барад-дур “Узуклар ҳукмдори” фильмида Мордорнинг пойтахти бўлган. Саурон исмли қаҳрамон эса бинода қўним топган ва шаҳарни минорадан бошқариб турган.
Конструктор йиғилганда Барад-дурнинг баландлиги 83 сантиметрга етади. Тўпламнинг марказий қисмида худди фильмдагидек тегганда ёниб турадиган кўзга ўхшаш қора детал мавжуд.
Биринчи харидорлар учун Lego ёқимли бонуслар тайёрлаб қўйган: Саурон минорасини сотиб олганда Назгул қаҳрамони тўплами қўшиб берилади. Конструкторнинг нархи 460 АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)