Кўпинча Голливуднинг барча келишган эркаклари фақат шоу-бизнесдаги моделлар ва ҳамкасбларини турмуш ўртоқ сифатида танлайди. Аммо баъзилар бу анъанага риоя қилмаган ҳолда оддий аёллар билан турмуш қурган.
Крис Нот
Крис Нот рафиқаси билан барда учрашиб қолган. Актёр севгилисининг қўлини сўрашга шошилмади. 4 йиллик муносабатлардан сўнг жуфтлик ўғил фарзандли бўлди. Тўй маросими камтарона ва романтик тарзда ўтди. Унга фақат энг яқин, бор-йўғи ўнга яқин меҳмонлар ташриф буюрди.
Итан Хоук
Голливуд актёри Итан Хоук ўз фарзандининг энагаси билан турмуш қурди. Ва улар буни яширинча, Итан Ума Турман билан ажрашгандан сўнг амалга оширди. Айтганча, икки машҳур инсонларнинг турмушини бузган аёл Райан Шоухюз эди. Бироқ актёрнинг ўзи жамоатчиликнинг салбий фикридан умуман хавотирланмади ва ажралиш тўғрисида ариза берилгандан сўнг у Райанга турмуш қуришни таклиф қилди. Эр-хотин ҳозир икки қизни тарбияламоқда. Аммо Уманинг ўзи собиқ эрининг тўйидан олдин у мултимиллионер Арпад Буссон билан унаштирилганини биринчи бўлиб эълон қилди.
Патрик Демпси
Келишган Патрик Демпсининг қалбини сартарош ва визажист Жиллиан Финк забт этди. Актёр у билан 1999 йилда сартарошга соч олдириш учун борганида танишган. Севишганларнинг муносабатлари тез ривожлана бошлади ва улар учрашгандан кўп ўтмай турмуш қурди ва ўн беш йиллик никоҳ давомида уларнинг ҳаёти бахтли кечди: Демпсининг карьерасидаги муваффақиятлар, учта фарзанд ... Аммо яқинда маълум бўлдики, шоу-бизнеснинг энг жозибали ва ёрқин жуфтликларидан бирининг никоҳи, афсуски, бузилди.
Метт Деймон
Голливуд юлдузи ва “Оскар” совриндори оддий аргентиналик барменчи қиз Люсяна Баррозо билан бахт топди. У таниқли актёрнинг қалбини забт этишга ва Деймоннинг қонуний хотинига айланишга муваффақ бўлди. Маълумки, эр-хотин Люсяна ишлаган Майамидаги барлардан бирида танишган. Эҳтимол, аёл таниқли актёр билан учрашгандан кейин кўп нарсага ишонмаган. Қолаверса, уни уйда икки яшар қизи кутаётган эди. Аммо Метт бу ҳақиқатдан умуман хижолат тортмади, чунки унга шоу-бизнес оламидан узоқда бўлган оддий оила керак эди. Жуфтликнинг ҳозирда учта қизи бор.
Келси Греммер
Машҳур америкалик комедиячи ва актёр Келси Греммер жозибали стюардесса Кейт Уэлш билан бахтли турмуш қурганига беш йилдан ошди. Қиз Келсидан 25 ёшга кичик, лекин севишганлар учун жуда аҳамиятсиз факт.
Алек Болдуин
Машҳур актёр Алек Болдуин 2012 йилда ёга мураббийи билан турмуш қурди. Ҳиллари Томас билан актёр дўстлар даврасида учрашди, шундан сўнг жуфтликнинг муносабатлари тез ривожлана бошлади. Болдуин ҳатто ўз квартирасини сотиб, Ҳиллари билан Сохога кўчиб ўтди. Айтганча, бундан олдин Алек Ким Бейсингерга уйланган эди, аммо Ҳиллари учун бу никоҳ биринчиси бўлди.
Изоҳ (0)