АҚШда 2040 йилга келиб ўлим даражаси туғилишдан ошиб кетади ва мигрантлар оқими яхши бўлмаса, мамлакат аҳолиси камайиб кетади. АҚШ Конгрессининг Бюджет идораси ўзининг тегишли ҳисоботини эълон қилди.
Қонун чиқарувчи орган таркибидаги ушбу идора Конгрессни иқтисодий маълумотлар, ҳисоб-китоблар ва прогнозлар билан таъминлайди.
“Прогнозларга кўра, 2040 йилдан бошлаб ўлим кўрсаткичи туғилишдан ошади. Натижада иммиграция йўқлиги сабабли аҳоли сони камайишни бошлайди”, — дейилади ҳисоботда.
Ҳужжат муаллифлари фикрича, 2054 йилда АҚШнинг умумий давлат қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 172 фоизини ташкил этади, яқин ўн йил ичида федерал қарзи эса 116 фоизни ташкил қилади. Шу билан бирга, ўтган йили бошқарма 2053 йилга келиб, давлат қарзи ҳажми ЯИМнинг 181 фоизини ташкил этишини прогноз қилганди.
Экспертлар президент Жо Байден маъмурияти томонидан Америка иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган қадамлар муносабати билан кутилган кўрсаткични камайтиришга қарор қилган.
Изоҳ (0)