АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Африка, Осиё ва Яқин Шарқдан келган мигрантларга қарши риторикасини такрорлаб, яхши мамлакатлардан мигрантлар келишини хоҳлашини айтди. Бу ҳақда Тhе New York Times хабар берди.
Трампнинг сўзларига кўра, “Швейцария каби гўзал” мамлакатлардан келган одамлар АҚШга кўчиб келмаётганидан афсусда. У АҚШга кириб келаётган муҳожирлар ҳақида “илмоқли гаплар” айтиб, ноқонуний муҳожирлар оқимида амалдаги президент Жо Байденни айблаган.
“Улар қамоқхоналар ва ҳибсхоналардан келаётган одамлар. Улар ақл бовар қилмайдиган жойлардан ва мамлакатлардан, фалокат ҳисобланган давлатлардан келишмоқда. Яхши давлатлар, Дания, Швейцариядан келганлар борми? Норвегиядан-чи?”, — деди у сайловолди кампанияси учун маблағ йиғиш тадбирида.
Шунингдек, у 2018 йилги нутқида Гаити ва муҳожирлар келаётган Африка мамлакатлари ҳақида салбий гапирганига ҳам тўхталиб ўтди. Трамп “бундай баёнотни оддий нарсадай ҳис қилгани”, аммо “жуда даҳшатли изоҳ сифатида қабул қилинган”ини айтди.
Изоҳ (0)