Канадада ўрмон ёнғинлари кенг тарқалиши оқибатида 3500 нафар фуқаро фавқулодда эвакуация қилинди. Бу ҳақда Sky News нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Ғарбий Канада ҳудудида кенг миқёсли ўрмон ёнғинлари юзага келган. Ёнғин майдони 10 минг гектарга етгани хабар қилинган.
Шимолий Рокки минтақавий муниципалитети мери Роб Фрэйзер ёнғин зонасидаги ҳолат ҳақида хабар берган. Британия Колумбиясидаги Форт Нелсон ҳудуди ва унинг атрофидаги аҳолининг аксарияти эвакуация қилингани, полиция ҳамма чиқиб кетишини таъминлаш учун уйма-уй юргани билдирилган.
Расмийлар ёнғинлар 9 май кунидан бери давом этаётганини айтган. Форт Нелсон ва Фонтас шаҳарларидан аҳоли тўлиқ кўчирилиши билдирилган.
Канада Ғарбида сўнгги ўрмон ёнғинлари 2016 йилда рўй берган. Ёнғин оқибатида 13 минг гектарга яқин ўрмон ёниб, 5 мингга яқин фуқаро кўчирилгани маълум қилинган.
Изоҳ (0)