Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Афғонистонни ушбу ташкилотга аъзолик бадалини тўламагани ва тўламаслик учун асосли сабаб кўрсатмагани учун Бош Ассамблеяда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда АVАpress хабар берди.
БМТ томонидан эълон қилинган рўйхатга кўра, Афғонистон, Комор ороллари, Эквадор, Сан-Томе ва Принципи, Сомали ҳамда Венесуэла охирги икки йилда БМТга аъзолик бадалини тўламаган олтита давлат эди.
Бироқ Комор ороллари, Эквадор ва Сомали тушунтиришлар бериб, овоз бериш ҳуқуқига муваффақ бўлган, аммо Афғонистон, Эквадор ва Венесуэла ишончли тушунтиришлар бермагани учун овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Экспертлар фикрича, Афғонистоннинг аъзолик тўловини тўламаслик учун етарли асослари бўлган. Афғонистоннинг БМТдаги овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мамлакат мақомининг БМТда қарийб уч йилдан бери баҳс-мунозарали бўлган бир паллага тўғри келган.
Амалдаги ҳукумат БМТдан Афғонистонга ўрин берилишини бир неча бор сўраган, бироқ ташкилот буни рад этган.
Изоҳ (0)