Кобулда 800 минг афғони (тахминан 140 миллион сўмдан ортиқ) баҳосидаги тиллаларни ўғирлаган уч киши полиция томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда “Sputnik Афғонистон” хабар берди.
“Толибон”нинг Кобулдаги хавфсизлик қўмондонлиги расмийси Холид Задран маълумотни тасдиқлаган. У Афшар туманидаги уйдан тилла ўғирлаганликда гумонланган уч киши полиция томонидан ўлдирилгани, яна бир киши яраланганини айтган.
Унинг қўшимча қилишича, полициянинг зудлик билан кўрган ҳаракатлари натижасида айбланувчилар топилган ва полиция билан “тўқнашув”дан сўнг ўғрилардан уч нафари ҳалок бўлган. Улардан ўғирланган тилла, иккита милтиқ ва машина мусодара қилинган.
Изоҳ (0)