Туркиянинг “Кайсериспор” клуби футболчилари бўлган самолётни чақмоқ урди. Жамоа Туркия миллий чемпионатнинг 36-тури доирасидаги “Фенербаҳче”га қарши ўйин учун Истанбулга учиб кетаётган бўлган.
Об-ҳаво шароити туфайли кечиктирилган самолёт 11 май, соат 17:00 да ҳавога кўтарилган. Самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, яшин уриб, эҳтиёт чораси сифатида Эркилет аэропортига қайтган.
Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ. Жамоа бошқа рейс билан Истанбулга учган. Ушбу самолёт бортида Ўзбекистонлик Отабек Шукуров ҳам бўлган.
12 май куни бўлиб ўтган “Фенербаҳче” билан баҳсда иштирок этган “Кайсериспор” йирик ҳисобда мағлубиятга учраган. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўйинни асосий таркибда бошлаган ва тўлиқ ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)