Футбол бўйича Осиё Кубоги нимчорак финалида Ўзбекистон терма жамоаси 30 январь куни Таиландга қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, терма жамоа ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Таиландга қарши баҳсни ўтказиб юборади.
Шукуров бетоблиги сабабли шифокорлар унга майдонга тушмасликни тавсия қилган.
Изоҳ (0)