Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, “Бес тобе” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганида, У.М. жами 690 дона “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини Қўнғирот туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)