Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Харьков вилоятидаги вазиятни сезиларли даражада оғирлашган” деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида хабар берди.
Сирский Украина армияси қарши томоннинг режаларини билишига ва Россиянинг барча ҳаракатларига жавоб қайтаришга ишонтирди.
Душманнинг режаларини биламиз ва унинг барча ҳаракатларига муносабат билдирамиз. Мудофаани кучайтириш учун барча зарур чоралар кўрилади ва оператив қарорлар, шу жумладан, кадрлар борасида ҳам қабул қилинади.
Бу ҳафта Харьков вилоятида вазият сезиларли даражада оғирлашди. Ҳозирда Россия билан давлат чегарасидаги чегара ҳудудларида жанглар давом этмоқда. Вазият оғир, аммо Мудофаа кучлари мудофаа чизиғи ва позицияларини ушлаб, душманни мағлубиятга учратиш учун ҳамма ишни қилмоқда”.
Сирскийнинг сўзларига кўра, Купянск, Северск, Лиманск, Покровск йўналишларида шиддатли жанглар давом этмоқда ва вазият динамик ўзгариб бормоқда. Краматорск йўналишида Россия Часов Яр шаҳрини эгаллашга уринишларини тўхтатмаяпти ва шаҳар шарқидаги ҳужум операцияларини давом эттирмоқда.
Шу билан бирга, бош қўмондон ҳарбийлар дам олиши ва бригадаларнинг жанговар самарадорлигини тиклаш учун бўлинмалар ҳамон ротация қилинишини айтди.
Изоҳ (0)