Россия кучлари 11 май куни Украинанинг Харьков вилояти ҳудудидаги бешта аҳоли пунктини эгаллаб олган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига асосланиб, Reuters нашри хабар берди.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 11 май куни Россия кучлари Харьков вилоятида жойлашган Плетеневка, Огурцово, Борисовка, Пилна ва Стрелечья ҳудудларини эгаллаган. Ҳудуддан Украина мудофаа кучлари суриб чиқарилган.
Рус қўшинлари, шунингдек, Донецк вилоятидаги Керамик қишлоғини ҳам қўлга киритгани хабар қилинган. Ҳарбийлар ушбу ҳудудда позицияларини мустаҳкамлаган.
Харьков губернатори Олег Синегубовнинг айтишича, Россия 11 май Харьков вилоятига ҳужумларини фаоллаштирган. Рус қўшинлари назорат чизиғи бўйлаб олдинга силжишга уринаётганлиги маълум қилинган.
Россия кучлари Харьков вилоятига илк бор 2022 йилнинг февралида ҳужум уюштирган. Бироқ ўша йилнинг сентябрида Украинанинг тезкор қарши ҳужуми натижасида вилоятнинг аксарият қисми озод қилинган. Шундан бери Россиянинг Украинадаги қўшини Белгород вилояти Киев учувчисиз учоқлари ва артиллерияларининг мунтазам зарбаларига учраб келаётган эди.
Россия президенти Владимир Путин Россия ҳудудини Украина зарбаларидан ҳимоя қилишнинг ягона йўли Москва ҳудудида буфер зона яратиш эканини маълум қилган.
Маълумотларга кўра, Россия ҳозирда Украинанинг тахминан 18 фоиз ҳудудини назорат қилмоқда, асосан, Украинанинг шарқ ва жануб томонларини эгаллаб олган.
Харьков маъмурияти вилоятга Россия ҳужуми борасида фикр билдириб, чегара ҳудудида жанглар давом этаётганини айтган. Харьков шимолидан 1700 нафардан ортиқ фуқаро эвакуация қилинган. Украина расмийлари, шунингдек, бешта аҳоли пункти Россия қўлига ўтгани борасидаги хабарни рад этган.
Изоҳ (0)