Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 28-турида “ЦСКА” сафарда “Зенит”га қарши баҳс олиб борди.
Ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди. Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади.
Иккинчи бўлимда эса ҳисоб очилди. 58-дақиқада “ЦСКА” футболчиси Фёдор Чалов ҳисобни очди. Ушбу гол москваликларга кичик ҳисобдаги ғалабани олиб келди.
Файзуллаев 84-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа “ЦСКА” 42 очко билан турнир жадвалида 6-ўринга кўтарилди. “Зенит” эса 51 очко билан пешқадамлигича қолмоқда.
РПЛ
28-тур
11 май, шанба
“Зенит” – “ЦСКА” 0:1
Гол: 0:1 – 58 Чалов (пенальти).
“Зенит”: Кержаков, Караваев (Эрохин, 79), Нино, Эракович, Дуглас Сантос, Клаудиньо (Мантуан, 90), Барриос, Вендел, Артур (Педро, 59), Сергеев (Мостовой, 59), Кассерра (Изидор, 79).
“ЦСКА”: Тороп, Гайич, Мойзес, Дивеев, Виллиан Роша, Агапов (Хелвен, 65), Зделар, Обляков, Файзуллаев (Давила, 84), Заболотний (Мусаев, 59), Чалов.
Огоҳлантиришлар: Заболотний (25), Дуглас Сантос (28), Мойзес (47), Зделар (80), Клаудиньо (84), Виллиан Роша (84), Тороп (90+3).
Изоҳ (0)