Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 37-турида “Манчестер Сити” 11 май, шанба куни “Фулҳэм”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Йошко Гвардиол ҳисобни очди. Бўлим “шаҳарликлар”нинг кичик устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар устунлик намойиш этди. 59-дақиқада Фил Фоден ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 71-дақиқада эса Гвардиол дублни расмийлаштирди.
90+5-дақиқада “Фулҳэм” футболчиси Диоп қизил карточка олди. 90+6-дақиқада эса Хулиан Алварес пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди.
Пеп Гвардиола шогирдлари ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 85 тага етказди ва мусобақа жадвали етакчисига айланиб олди. “Арсенал” эса 83 очко билан 2-ўринда бормоқда. Лондонликлар ушбу турдаги ўйинини эртага, 12 май куни “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади.
АПЛ
37-тур баҳси
11 май, шанба
“Фулҳэм” — “Манчестер Сити” 0:4
Голлар: 0:1 – 13 Гвардиол, 0:2 – 59 Фоден, 0:3 – 71 Гвардиол, 0:4 — 90+6 Алварес.
“Фулҳэм”: Лено, Кастан, Диоп, Басси, Робинсон, Перейра (Уилсон, 74), Палиня, Виллиан (Траоре, 46), Декордова-Рид (Керни, 46), Ивоби, Родриго Муниз (Броя, 67).
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Аканжи, Аке (Уокер, 22), Рубен Диаш, Гвардиол, Ковачич (Льюис, 82), де Брюйне (Доку, 75), Бернарду Сильва, Родри, Фоден (Бобб, 82), Ҳоланд (Алварес, 82).
Огоҳлантириш: Диоп (78).
Изоҳ (0)