Саудия Арабистони чемпионатининг 31-туридан ўрин олган ўйинда “Ал-Ҳилол” 11 май, шанба куни “Ал-Ҳазем”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашув “Ал-Ҳилол”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мезбонлар сафида Ал-Жувайд ва Милинкович-Савич биттадан гол урган бўлса, Александар Митрович дубль муаллифига айланди.
Шу тариқа “Ал-Ҳилол” очколари сонини 89 тага етказиб, муддатидан олдин Саудия Профессионал Лигаси чемпионига айланди. Ундан кейинги ўриндаги “Ан-Насср” ҳисобида 77 очко мавжуд.
“Ал-Ҳилол” ўз тарихида 19 марта чемпионликни нишонлади.
Эслатиб ўтамиз, клуб таркибида Малком, Сергей Милинкович-Савич, Александар Митрович, Рубен Невеш, Калиду Кулибали, Яссин Буну ва Неймар каби юлдузлар тўп суради. Неймар чемпионатда 3 та ўйин ўтказган, шундан сўнг жароҳати сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборди.
Изоҳ (0)