Футбол бўйича Италия Б Сериясининг 36-турида “Парма” “Бари” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
![](/static/2024/05/02/gettyimages-2150468003-1024x1024-eAPiGSr7.jpg)
Ушбу 1 очко “Парма” учун 2-ўриндан пастга тушиб кетмасликни кафолатлади ва А Серия йўлланмасини тақдим этди.
![](/static/2024/05/02/photo_2024-05-02_01-08-50-G96z4ZyD.jpg)
“Парма” сўнгги бор 2020/21 йилги мавсум Италия юқори дивизионида иштирок этганди. Ўшанда клуб 20-ўринни эгаллаган.
“Парма” мавсум тугашига 2 тур қолганда 74 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. 2-ўриндаги “Комо” ҳисобида 71 очко мавжуд.
Жамоани “Ювентус”, “Наполи” ва “Сампдория”нинг собиқ футболчиси Фабио Пеккя бошқармоқда.
Аввалроқ ушбу клуб Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)