Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги олти ойга тухум импортини тақиқлашни таклиф қилмоқда. Қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Бу ҳақда 24.kg хабар берди.
Тегишли чора маҳаллий тухум ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг мурожаати муносабати билан кўриб чиқилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республикада сўнгги икки йилда паррандачилик жадал суръатларда ўсаётгани, маҳаллий ишлаб чиқариш қарийб икки баравар кўпайганини таъкидлади.
Сўнгги икки йилда маҳаллий ишлаб чиқариш қарийб икки бараварга ошиб, 90-100 фоизга етган. Бундан ташқари, ёз-куз даврида хонадонларда тухум ишлаб чиқариш сезиларли даражада кўпаяди. Шунга мос равишда, тухумнинг сақлаш муддати қисқаради ва омборларда ортиқча захиралар юзага келади.
Қирғизистонда ишлаб чиқарилган тухум ички озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни қондиради ва минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳам экспорт қилиниши мумкин. Тухум экспорти мамлакат учун муҳим даромад манбаи бўлиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшиши мумкин, — дейилади қонун лойиҳасига илова қилинган ҳужжатда.
Изоҳ (0)