Ижтимоий ҳимоя агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Хитой ногиронлар федерацияси вакиллари билан учрашди.
Унинг маълум қилишича, учрашув давомида реабилитация, бандлик ва инклюзив таълим олиш бўйича ташаббуслар муҳокама қилинди.
“Биз Хитой ногиронлар федерацияси вакиллари билан навбатдаги сермаҳсул учрашувни ўтказдик, бу келгусида ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш учун кўплаб фикр-мулоҳазалар ва муҳим ғоялар туғилишига замин яратди”, — деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Федерация раиси жаноб Чен Кай билан мулоқот чоғида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмийлари имконияти чекланган кишиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлашда собитлигини яна бир бор тасдиқлаган.
“Қулай муҳит яратиш, ҳаётнинг барча жабҳаларида инклюзивликни рағбатлантириш бу инсонларнинг жамият ҳаётида, маданият ва спортда фаол иштирок этишини таъминлайди, ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилади”, — дейди Шаҳноза Мирзиёева.
Унинг таъкидлашича, федерациянинг бу борадаги ишлари чинакамига барчани руҳлантиради. Хитойлик ҳамкасблари улардан ўрганиши мумкин бўлган жуда кўп қимматли тажрибага эга.
Изоҳ (0)