• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон президенти Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди

    Шавкат Мирзиёев 8 май куни Москва шаҳрида кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян раислигида ўтган учрашувда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, кузатувчи давлат раҳбари сифатида Куба президенти Мигел Диас-Канел, Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев ҳамда меҳмон сифатида МДҲ бош котиби Сергей Лебедев қатнашди.

    Кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, устувор йўналишларда қўшма дастурларни амалга оширишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон етакчиси сўзининг аввалида Владимир Путинни Россия Федерацияси президенти лавозимига киришгани билан табриклади. Йиғилишнинг барча иштирокчиларини Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллиги ва Евросиё иқтисодий иттифоқи таъсис этилганининг ўн йиллиги билан қутлади.

    Ўзбекистон етакчиси бугунги шароитда мамлакатларимиз савдо-иқтисодий алоқаларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш ва тўғридан-тўғри инвестициялар ўсиши учун шароит яратиш биринчи даражали аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган ойда Тошкентда муваффақиятли ўтган “Иннопром” анъанавий халқаро кўргазмаси шундай ҳамкорликка ижобий мисол сифатида қайд этилди.

    “Бугун ушбу форум Ўзбекистоннинг Россия ва Евросиё иқтисодий иттифоқидаги бошқа давлатлар билан бизнес мулоқотини ривожлантириш учун самарали платформага айланди”, — деди президент.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ушбу майдонни кенгайтириш, бошқа ҳамкор мамлакатлар, шу жумладан Куба, Эрон, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Мўғулистон, Вьетнам ва Индонезия каби давлатлардан ҳам компанияларни жалб қилиш нияти билдирилди.

    Ўзбекистоннинг кузатувчи сифатида ЕИI билан ҳамкорлиги ҳақида сўз юритар экан, давлатимиз раҳбари ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, энг аввало, саноат маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш ҳисобидан  ошганини таъкидлади. Шу билан бирга, ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга ошириш улуши ортмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мингдан зиёд қўшма корхона ва лойиҳалар ишга туширилди. Юк ташиш ҳажми ўсмоқда, мунтазам авиақатновлар сони икки баробарга кўпайди.

    Евросиё иқтисодий комиссияси билан биргаликда Юқори даражадаги ишчи гуруҳнинг учта йиғилиши ўтказилди, Қўшма режадаги барча тадбирлар тўлиқ ҳажмда амалга оширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон савдо ва юк ташишни рақамлаштириш, электрон тижорат, иқлим кун тартибига оид лойиҳа ва дастурларга қўшилди.

    Давлат раҳбари Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларига алоҳида тўхталди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакат амалий ҳамкорликни кенгайтириб, ЕИИни ривожлантириш бўйича стратегик йўналишлар доирасидаги соҳавий шерикликнинг кўп томонлама лойиҳаларини амалга оширишда янада фаол иштирок этишдан манфаатдор экани таъкидланди.

    Бу борада Ўзбекистон ҳукумати ва Евросиё иқтисодий комиссияси ўртасида ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган қўшма тадбирларнинг янги комплекс режасини тайёрлаш таклиф қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Ишонамизки, кузатувчи давлатларнинг лойиҳаларда тўлақонли иштирок этиши масалаларини тартибга соладиган механизмнинг тез фурсатда қабул қилиниши ушбу ҳужжатнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади”, – деди Ўзбекистон етакчиси.

    ЕИI мамлакатлари билан савдодаги тўсиқ ва чекловларни ўзаро бартараф этишга тайёрлик билдирилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон 2009 йилдаги Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидаларига қўшилиш жараёнини бошлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент таъкидлаганидек, божхона чегаралари орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашиш, санитария, фитосанитария ва ветеринария назорати ахборот тизимларини интеграция қилиш, техник тартибга солиш чораларини бирхиллаштириш режасини қабул қилиш ва электрон сертификатлаштириш бу борада аниқ амалий қадамлар бўлади.

    “Шимол-Жануб” транспорт йўлагини Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларига чиқадиган қилиб ривожлантириш бўйича яқин мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу маънода, апрель ойи охирида Термиз шаҳрида ўтган Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон мултимодал йўналишини ривожлантириш бўйича транспорт идоралари раҳбарларининг биринчи учрашуви самарали якунлари мамнуният билан қайд этилди.

    Транзит тартиботларини соддалаштириш мақсадида бугунги кунда жорий қилинаётган ЕИI божхона транзити ягона тизими билан рақамли ҳамкорлик бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш таклиф этилди.

    Давлат раҳбари саноат кооперацияси лойиҳаларини ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратди.

    Бу борада алоҳида “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, унда мамлакатларимиз ҳудудларида ҳамкорликда ташкил этилаётган саноат зоналари ва технопаркларда янги қувватларни жойлаштиришни назарда тутиш таклиф қилинди.

    “Бундай лойиҳаларга тадбиркорларни кенг жалб қилиш масалалари шу йили Самарқандда ўтадиган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва ЕИI Ишбилармонлар кенгашининг биринчи учрашувида кўриб чиқилиши мумкин”, – деди президент.

    Шунингдек, бирлашма доирасидаги саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус механизм имкониятларидан фойдаланиш нияти билдирилди.

    Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қуйидаги муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди:

    • Евросиё Агроэкспрессини ривожлантириш, “яшил” ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, қўшма агросаноат кластерлари ва логистика марказларини ташкил этиш;
    • иқлим ўзгаришлари оқибатларини енгиб ўтишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш ва яқиндан ҳамкорлик қилиш. Тегишли ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилишларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш таклиф қилинди;
    • мамлакатларимизда меҳнат мигрантлари фаолияти учун қулай шароитларни шакллантириш ва ижтимоий кафолатлар яратиш, шу жумладан рақамли платформалардан фойдаланиш орқали;
    • туризм алмашинувини тубдан оширишга қаратилган биргаликдаги туризм дастурлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқиш.
    08.05.2024, 23:50   Изоҳ (0)   4465
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди (фото)

    08.05.2024, 13:43

    Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюрди

    08.05.2024, 16:26

    Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади

    08.05.2024, 23:20

    Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизими жорий қилинади

    08.05.2024, 22:45

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    08.05.2024, 22:30

    Қўшмачилик, ОИTС юқтиришга уриниш ва фарзандлар соғинчи. Панжара ортида жазо муддатини ўтаётган аёл надоматлари (видео)

    08.05.2024, 22:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.