Москвада 8 май куни Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашуви бўлиб ўтди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, унда Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москвага келганди. Ўзбекистон етакчиси кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг юбилей саммитида қатнашиб, нутқ сўзлади.
9 май куни давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Қизил майдонда 9 май куни бўлиб ўтадиган ҳарбий парадга Владимир Путин тўққиз нафар президентни таклиф этган.
Изоҳ (0)