Сиёсатчи бевасининг сўзларига кўра, Навальний билан видолашув маросими учун жой топилмаётганлигида Россия президенти Владимир Путин ва Москва мэри Сергей Собянин айбдор. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.
Бизда фуқаролик хотира маросими ва Алексей билан видолашиш учун жой йўқлигида икки киши айбдор. Кремлдагилар уни ўлдирди, аввал Алексейнинг жасадини, кейин онасини масхара қилишди, энди эса унинг хотирасини мазах қилишмоқда. Биз одамларга Алексей билан одатдагидек хайрлашиш имконияти берилишини хоҳлаймиз”, — деб ёзди Навальная 28 февраль куни Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш Навальнийнинг дафн маросими 1 март куни соат 14.00 да Марьино шаҳридаги “Менинг қайғуларимни ўчир” иконаси черковида, дафн маросими эса Москвадаги Борисов қабристонида бўлиб ўтишини маълум қилган эди.
Шу куни Навальная Страсбургда Европарламент депутатлари билан суҳбатлашди. Сиёсатчининг беваси дафн маросими тинч ўтадими ёки расмийлар видолашувга келганларни ҳибсга олишни бошлайдими, ишончи комил эмаслигини айтган.
Изоҳ (0)