Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Осиф Дурроний 7 май куни Ҳиндистон ҳукумати Афғонистондаги террорчи гуруҳларни молиялаштираётганини айтган. Бу ҳақда Аamaj News нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, Ҳиндистон молиялаш дастурини амалга оширишга имкон берувчи бир қанча ишончли кучлар Афғонистонда мавжуд. Улар воситасида террорчиларга қурол ва маблағ йўналтирилмоқда.
Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Осиф Дурронийнинг айтишича, Ҳиндистон Афғонистондаги ҳамкорлари орқали “Покистон Толибони” қуролли гуруҳини қўлламоқда. Гуруҳнинг Покистонга қарши қўзғолонларини рағбатлантирмоқда.
“Ҳиндистон бу қўзғолонларни фаол ушлаб туриш учун деярли 35 миллиард ҳинд рупийси сарфлаган”, — деган Дурроний Исломободдаги Минтақавий тадқиқотлар институтида бўлиб ўтган йиғилишда.
Шунингдек, Покистон армияси матбуот котиби Шариф Аҳмад Чоудри матбуот анжуманида Афғонистон террорчилар учун бошпанага айланганини маълум қилган. Хорижий кучлар бу мамлакатдаги “Таҳрик-э Толибон” отрядларини қуроллантиришга уринаётгани айтилган.
Изоҳ (0)