Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида 8 май куни портлаш юз бериши оқибатида 7 нафар “Толибон” вакили ҳалок бўлди. Бу ҳақда Aamaj News нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, портлаш оқибатида жами 14 киши жароҳатланган. Улар вилоят марказий касалхонасига жойлаштирилган.
Aamaj News хабар беришича, номаълум мототциклчи Бадахшон марказидаги Файзобод шаҳрида ҳаракатланиб келаётган “Толибон” ҳарбийлари карвонига ҳужум қилган. Портлаш содир бўлиб, ҳарбийлар воқеа жойида вафот этган.
“Толибон” вакиллари террористик ҳужум ҳақида изоҳ бермаган. бу ҳақда ҳеч нарса демаган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Бадахшон ўлкасида портлашдан сўнг текширув кучайтирилган. Туман марказида ҳарбийлар назорат олиб бораётгани билдирилган.
Изоҳ (0)