Кипрос Йоргаллис Кипрнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ташқи сиёсий идора раҳбари Кипрос Йоргаллис билан учрашиб, ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган.
Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқот тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларимизга, айниқса, иқтисодий йўналишдаги алоқаларга янги суръат бағишлайди, — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кипрнинг Ўзбекистонга тайинланган янги элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Леонидас Маркидисни қабул қилганди.
Бир неча кун олдин эса Бахтиёр Саидов Сьерра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Муҳаммад Ёнгаводан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олгани тўғрисида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)