Самарқанд шаҳрида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
![](/static/2024/05/06/2024-05-06 22.23.58--dbEr0qt.jpg)
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор қидирув тадбирида “Хўжасоат” маҳалласидаги уйда яшовчи У.У. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 4 та тўпламдаги “Антимер” қурилмасини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, 91,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)