Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси Марко Ройс мавсум охирида клубни тарк этишини маълум қилди.
34 ёшли ярим ҳимоячи мавсум якунлангач, эркин агент сифатида клубни тарк этади.
“Ёзда қойилмақом бир давр якунланади. Клуб ва узоқ йиллик сардор Марко Ройс битимни узайтирмасликка келишди ва футболчининг жамоа билан шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади”, — дейилади клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Ройс 2012 йилдан буён “Боруссия Д” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу давр мобайнида футболчи барча мусобақаларда 424 та ўйин ўтказиб, 168 та гол ва 128 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра Марконинг трансфер қиймати 7 миллион еврони ташкил этади.
Изоҳ (0)