• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мени ҳеч қачон “Бавария”да кўрмайсиз. “Боруссия Д”нинг тирик афсонаси Марко Ройс ҳақида

    Дортмунднинг “Боруссия” жамоаси сафида 2012 йилдан бери ҳаракат қилиб келаётган Марко Ройс яна Германия чемпионлигидан қуруқ қолди. 2022/23 йилги мавсумда “арилар” сафида етарлича майдонга тушмаган бўлса ҳам жамоа сафида кубокни боши узра кўтаришга ундан лойиқроқ футболчи йўқ эди. Ўзи севган клубга содиқлик кўрсатган ярим ҳимоячи 34 ёшга тўлди. Қуйида Ройс Дортмунд клуби асосий таркибига келгунча бошидан кечирганлари ҳақида сўз боради.

    Фото: Getty Images

    Марко Ройс 11 йиллик фаолияти давомида “Боруссия Д” билан ўсди. Ҳозирда уни бошқа бирор клубда тасаввур қилиш қийин. Футболчи жамоа стадиони яқинида туғилган ва яшаган, бутун умри давомида клубга мухлислик қилган, академияда шуғулланган. Бироқ бир вазият сабаб барчаси бошқача бўлиши мумкин эди.

    Маркони етти ёшида “Боруссия” академиясига олиб келишган. Ўшанда тумандаги деярли барча унинг қобилиятлари ҳақида билар эди — Ройс мандаринлар билан худди тўп билан бўлгани каби жонглёр қила оларди. Футболчи ўн йил давомида Дортмунднинг ёшлар жамоаларида ҳаракат қилди. Аммо профессионал шартнома имзолашга келганда, 17 ёшли футболчи рад этилган. Ройснинг ўзи бу ҳолатга спортга мос бўлмаган тана тузилиши сабаб бўлган, деб эслайди. Жамоада тортиб кета олмайди деб ҳисоблашган.

    “Жуда хафа бўлгандим. Болаликдан академияда шуғулланасан, лекин иш охирги босқичга келганда керак бўлмай қоласан. Ахир бу болалигимдан бери мухлислик қилиб келаётган жамоа. Ўшанда ҳеч қаерга кетишни истамагандим”, — дейди футболчи. 

    Кўплаб футболчилар топ клублар академияларидан қуйи лигаларга йўл олади ва ўша ерда қолиб кетади. Марко ҳам шундай ҳолга тушиши мумкин эди. Германиянинг учинчи лигасида ҳаракат қилаётган ва пулсиз қолган “Рот-Вайсс”га йўл олади. Ройс эртагидаги сўнгги саҳифа ҳам бўлиши мумкин эди. Бироқ бундай бўлмади. Аввалига ёшлар жамоасида етакчига айланди ва ҳар икки ўйиннинг бирида гол урди. Кейин эса катта жамоада ҳам лидер бўлди. Натижалар яхшиланди, Ройс ҳаракат қилаётган жамоа учинчи йилда Бундеслига 2 га кўтарилди.

    Ройс “Боруссия М” сафида
    Фото: Getty Images

    Табиийки, топ клублар скаутлари дарҳол футболчини кузата бошлади. Биринчи таклиф “Боруссия”дан келди. Фақат Дортмунд эмас Мёнхенгладбах шаҳри клубидан. Ройс 2009 йилнинг 25 майида жамоа билан 4 йиллик шартнома имзолайди ва дарҳол асосий таркиб ўйинчисига айланади. 2011/12 йилги мавсумда эса Германияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилади.

    Марконинг Мёнхенгладбах клубида узоқ вақт қолмаслигини ҳамма тушунарди. Бунинг учун фақатгина яхши таклиф бўлиши керак эди. Футболчининг хоҳиши эса аниқ эди — Ройс уйига қайтишни хоҳларди. Бу сафар дортмундликлар вазиятни қўлдан бой бермади ва ярим ҳимоячи учун 17 миллион евро тўлашдан қўрқмади. Бу ўша вақтда клубнинг трансфер рекорди бўлганди. Клуб бир оз олдин Германия чемпионига айлангани ва Юрген Клопп билан Чемпионлар Лигасида ёрқин натижа қайд этишга киришганини ҳисобга олганда “Боруссия Д” бундай трансферни амалга оширишга ҳақли эди.

    Футболчи Дортмунддаги биринчи мавсумидаёқ 14 та гол урди ва 11 та голли пас берди, Германия чемпионатида 2-ўринни олди ва Чемпионлар Лигасида финалга чиқди. Ройс ўша вақтда дунёнинг энг яхши қанот ҳужумчиларидан бири деб аталганди. Бир қарашда Ройснинг порлоқ келажаги учун мукаммал шароит ҳосил бўлаётгандек эди: “Боруссия”да бир неча йил ҳаракат қилиб, кучлироқ жамоага ўтиш. Ўша вақтдаёқ Дортмунд клуби ҳар мавсумда катта пуллар сарфлаб, рақибнинг энг кучли футболчиларини олиб қўядиган “Бавария”дан ўтиб кета олмаслиги маълум эди. “Боруссия” билан лигада иккинчи ўрин учун ёки Чемпионлар Лигасида узоқроққа бориш учун кураш футболчида мотивация уйғотиши жуда қийин.

    Фото: Getty Images

    2012 йилдан бери ҳар трансфер ойнасида Ройсни дунёнинг деярли барча топ-клублари ўз сафига қўшиб олишни хоҳлагани айтиларди. Булар орасида “Бавария”, “Реал”, “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар бор эди. Бироқ футболчи барча таклифларни рад этди. Дортмунд клуби футболчиларини ўзида куч билан ушлаб турмайди. Жамоани тарк этган Марио Гётце, Роберт Левандовски, Матс Ҳуммелс каби футболчилар мисолида буни кўриш мумкин. Чемпионликка эриша олмаса ҳам “Боруссия”да қолиш Ройснинг қарори бўлган. Тўғри, Марко кетма-кет жароҳатлар сабаб жуда кўплаб ўйинларни ва терма жамоанинг қатор йирик мусобақаларини ўтказиб юборди.

    Марко 2019 йилда жамоадан кетиши ҳақидаги саволларга узил-кесил нуқта қўйди. Ўша вақтда футболчига “Бавария”дан қизиқиш бўлаётгани ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Ройс эса бунга дарҳол жавоб берди.

    “Бавария”га ўтаманми? Ҳеч қачон! Мени ҳеч қачон “Бавария”да кўрмайсиз. Бунга ваъда бераман, — деди ва ўз сўзида турди.

    Марко Ройс 34 ёшга тўлди. “Боруссия” сафида деярли барча босқичларни босиб ўтди. Германия Кубогида ғолиб бўлди, бир неча марта чемпионликка ҳам яқин келди. Ройс жорий мавсум ҳам “Боруссия” билан бирга чемпионликни нишонлашга жуда яқин эди. Бироқ яна иккинчи ўрин билан чекланишга мажбур бўлди.

    31.05.2023, 23:56   Изоҳ (0)   7903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Челси” ёзда 15 нафаргача футболчиси билан хайрлашиши кутилмоқда 

    31.05.2023, 18:41

    “Реал” мухлислари Бензема билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда, саудияликлар келишувни якунлаш арафасида. Карим Бензема трансферига оид сўнгги маълумотлар

    31.05.2023, 17:49

    “Интер Майами” Лионель Месси билан шартнома имзолаб, уни “Барселона”га ижарага бериши мумкин

    31.05.2023, 15:54

    АПЛ, А Серия, Бундеслига 2022/23 йилги мавсумининг энг яхши ва энг ёмон ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоалар

    31.05.2023, 12:11

    Италия ва Нидерландия терма жамоалари Миллатлар Лигаси тўртлик финали учун қайдномани эълон қилди

    31.05.2023, 10:08

    U-20 ЖЧ—2023. Ўзбекистон ёшлари Исроилга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва мусобақа билан хайрлашди

    31.05.2023, 04:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.