АҚШ ва Япония биргаликда гипертовушли қуролларни тутиб оладиган янги турдаги ракета яратишни режалаштирмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади. Бу ҳақда хабар берди.
АҚШ президенти Жо Байден ва Япония бош вазири Фумио Кисида биргаликда ракета ишлаб чиқиш бўйича келишиб олган. Ҳар икки давлат лойиҳани 2030 йилларга қадар якунлашни режалаштирмоқда. Янги ракета гипертовушли ракеталарни атмосферага киришидан олдин парвознинг энг заиф вақтида йўқ қилади.
Бу АҚШ ва Япония ўртасида ракетага қарши мудофаа соҳасидаги иккинчи қўшма иш бўлади. Биринчи ҳамкорлик баллистик ракеталарни тутиб олишга мўлжалланган СМ-3 Block2А яратилиши бўлди.
Изоҳ (0)