Футбол бўйича Чемпионлар Лигасининг ярим финал дастлабки ўйинида “Боруссия Д” “ПСЖ” устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Foot Mercato хабарига кўра, парижликлар автобуси Дортмунд стадионини Килиан Мбаппесиз тарк этган. Бунга сабаб Мбаппе допинг-тест топширгани бўлган. Килиан кейинчалик шахсий автомобилида аэропортгача етиб олган ва жамоадошларига қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” ва “Боруссия Д” жамоалари ўртасидаги жавоб ўйини 7 май санасида бўлиб ўтади.
Мбаппе 2018 йилдан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. Футболчининг жамоа билан битими 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум Килиан барча мусобақаларда 45 та ўйин ўтказиб, 43 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)