“Манчестер Сити” мураббийи Пеп Гвардиола ўз шогирдларини ортиқча вазн туфайли танқид қилган.
“Шаҳарликлар” собиқ футболчиси Гаэл Клиши подкастда Гвардиола жамоага келгач, айтган сўзларини ёдга олди: “Сиз ортиқча вазнга эга футболчилардан иборат жамоасиз. Менинг қўл остимда бир футболчи ҳар бир ўйинда майдонга тушиши кафолатланмаган. Бунга кўникишингизга тўғри келади. Бу сени қониқтирмаса, эшигимни тақиллат ва биз сенинг кетишингни муҳокама қиламиз. Агар қолмоқчи бўлсанг, қишки трансфер ойнасига қадар бу ҳақида умуман оғиз очилмайди”.
Аввалроқ Клиши Marca нашрига берган интервьюсида бирор футболчи ортиқча 2 кг вазн тўпласа, “шаҳарликлар”нинг машғулотларидан четлатилганини айтиб ўтганди.
Гаэл “Манчестер Сити” сафини 2017 йилда тарк этган ва фаолиятининг Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” жамоасида давом эттирганди.
Изоҳ (0)