Колумбия президенти Густаво Петро 2 майдан мамлакат Исроил билан дипломатик алоқаларни узишини ваъда қилди.
Мана, сизнинг олдингизда республика президенти хабар берадики, эртага Исроил давлати президенти ва ҳукумати геноцид содир этаётгани сабабли бу давлат билан дипломатик алоқалар узилади, — деди Петро.
Халқаро меҳнаткашлар куни муносабати билан халқ билан учрашувида мазкур қарорини эълон қилган. Колумбия президенти миллионлаб одамлар мазкур қарордан рози эканини тахмин қилган.
Геноцид даврига қайтиб бўлмайди, бутун бир халқнинг кўз ўнгимизда йўқ бўлишига йўл қўйиб бўлмайди. Фаластин вайрон бўлишига, фаластинликлар қирилиб кетишига йўл қўймаймиз, — дея таъкидлаган Петро.
Колумбия ҳукумати Исроилга нисбатан радикал муносабатда, бироқ айни пайтда ҲАМАС ҳаракатининг ҳужумларини қораламаган. Аввалроқ Исроилнинг Боготадаги элчиси Гали Даган маслаҳатлашувлар учун Колумбия ТИВга чақирилган эди.
Изоҳ (0)