Колумбия АҚШ, Канада ва Исроилдан қурол сотиб олишни тўхтатди. Бу ҳақда Колумбия президенти Густаво Петрога таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Петроннинг тегишли баёноти ушбу давлатлар Исроилнинг Фаластин ҳудудларидаги аҳоли пунктларини ноқонуний деб эълон қила олмаганидан кейин янграган.
“Колумбия БМТнинг Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирувчи таклифига қарши овоз берган ёки бетараф қолган қурол ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан қурол сотиб олмайди”, — деди Густаво Петро.
У “демократик ва илғор давлатлар бутун дунёда ваҳшийлик тарқалишининг олдини олиш учун инсонпарварлик қонунларини ҳурмат қилишда курашиши керак”лигини таъкидлади.
- 2023 йил Колумбия Исроилдан 325 миллион доллар ва Канададан 305 миллион долларлик тизимлар, АҚШдан Beechcraft Т-6S Техаn-II самолётини сотиб олди.
- Шунингдек, АҚШ Lockheed Маrtin BlackNawk UH-60А/L вертолётлари, TextronMarine & Land Systems М1117 зирҳли машиналарини ўз ичига олган ускуналарни Колумбияга совға қилди.
Изоҳ (0)