ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги қуролли тўқнашувда катта зарар кўрган Ғазо секторини тиклаш учун 30-40 миллиард доллар керак бўлади.
Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастурининг араб мамлакатлари бўйича минтақавий бюроси директори Абдулла ал-Дардорий маълум қилди.
БМТ Тараққиёт дастурининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Ғазо секторини реконструкция қилиш учун 30 миллиард доллардан ортиқ маблағ керак бўлади ва бу маблағ 40 миллиард долларга етиши мумкин, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, вайронагарчилик кўлами “катта ва мисли кўрилмаган”.
“Жаҳон ҳамжамияти Иккинчи жаҳон урушидан буён ҳеч қачон бундай катта миқёсдаги вайронагарчиликка дуч келмаган”, — дея таъкидлади Абдулла ал-Дардорий.
Изоҳ (0)