Бразилия парламенти кўплаб келишилган ўйинлар гумони туфайли олий лига чемпионатини тўхтатиб туришни таклиф қилган.
Турнирнинг тўхтатиш таклифига “Ботафого” хўжайини Жон Тексторнинг олий лигадаги бир нечта шубҳали ўйинлар ҳақида маълумотга эга эканлигини айтгани сабаб бўлган.
SBC News нашрининг хабарига кўра, бир нечта келишилган ўйин бўйича далиллар мавжуд.
Бразилия миллий футбол ҳакамлари ассоциацияси (ANAF) ҳам тергов ўтказиш учун мавсумни тўхтатишга чақирди.
Агар чемпионат тўхтатилмаса, ҳакамлар иш ташлаш қилишга тайёр.
Изоҳ (0)