Социалистик партия ва “Жамоатчилик жойи” партиясининг қўшма рўйхати етакчиси Рафаэл Глюксманга Франция жануби-шарқидаги Сент-Этен шаҳрида тухум улоқтирилди. У Европа парламенти сайловларига ўз номзодини қўйганди.
Бу ҳақда France Bleu радиоси маълум қилди.
Глюксман 1 май — Ишчилар бирдамлик кунини нишонлаётган касаба уюшмаларининг умумий колоннасида Сент-Этен кўчалари бўйлаб юришни режалаштирган. Бироқ бир гуруҳ агрессив талабалар ундан кортежни тарк этишни талаб қилишди.
Ҳужум натижасида сиёсатчи митингдаги иштирокини эрта тугатишга тўғри келди.
Журналистларга берган изоҳида у ҳужум қилганлар орасида “Итоатсиз Франция” сўл партияси ва “Доимий инқилоб” партияси фаоллари борлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)