Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 2023 йил декабрь ойида Россия президенти Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси Людмила Очеретнаяга тегишли виллани мусодара қилгани аниқланди. Бу ҳақда Challenge хабар берди.
Маълум қилинишича, Биарритс яқинида жойлашган вилла россиялик Артур Очеретнийга тегишли бўлган. У Путиннинг собиқ хотинининг ҳозирги эри ҳисобланади. Rêverie номли вилла 1920 йилларда бой англо-белгиялик молиячи Альфред Левенштейн томонидан қурилган. 2013 йил декабрь ойида 5000 квадрат метрлик мулк Очеретний томонидан 5,4 миллион еврога сотиб олинган.
Бундан ташқари, Путиннинг собиқ рафиқаси Давосда (Швейцария) ҳашаматли квартиралар ва Испаниянинг Малага шаҳрида боғлар ва бассейнлар билан ўралган турар жой мажмуасида иккита квартира харид қилган. Буларнинг барчаси камида 10 миллион долларга баҳоланади. Эслатиб ўтамиз, Людмила Путина ва Артур Очеретний ҳали Европа Иттифоқи ёки АҚШ санкциялари остида эмас.
Париж прокуратураси аввалроқ виллада тинтув ўтказган. Украинада уруш бошланганидан сўнг, 2022 йил февраль ойида Владимир Путиннинг собиқ рафиқаси қароргоҳи дарвозасига граффити ва Украина байроқларини чизиб кетган.
Очеретнийнинг вилласидан ташқари, француз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ака-ука Ротенберглар ва Геннадий Тимченко каби Кремлга яқин бўлган бир қатор олигархларнинг мулкларини “кузатувга олган”.
Изоҳ (0)