Қозоғистонда қидирувда бўлган жиноятчи Самарқандда ушланди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ.
Маълум қилинишича, у Самарқанд вилоят ИИБ патрул-пост хизматининг туманлараро гуруҳи ходимлари томонидан ушланган. Қозоғистон Жиноят кодексининг 189-моддаси 4-қисми билан айбланиб, Қозоғистон Жамбил вилояти Тараз шаҳар ИИБ томонидан давлатлараро қидирувда бўлган, 1987 йилда туғилган, Олмаота вилояти Талгар шаҳри Варшава кўчасида яшовчи Д.С. Каттақўрғон шаҳар ҳудудида қўлга олиниб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Аввалроқ Остона полицияси 10 йилдан ортиқ вақт давомида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олганди. Қидирув ташаббускори Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бўлган.
Изоҳ (0)