Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида соф қуйма олтинни ноқонуний сотаётган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан Нарпай туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Ғ. ва И.К. таркибида тилла зарралари мавжуд бўлган қумларни ноқонуний равишда қазиб олиб, қайта ишлаш орқали танга шаклига келтирилган соф қуйма олтинни фуқаро З.И.га 2 минг доллар ва 180 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган модданинг оғирлиги 143,9 граммни ташкил қилиб, таркибида 99,5 фоиз соф олтин ва 0,06 фоиз кумуш мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан аввал вилоятнинг Пахтачи туманида шундай жиноят ушун икки киши қўлга олинганди.
Изоҳ (0)