Тожикистон чегара кучлари томонидан ҳибсга олинганидан сўнг афғонистонлик йигит ўзини дарёга ташлаб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Бадахшондаги “Толибон” хавфсизлик қўмондонлиги расмийларининг айтишича, марҳум 25 ёшли йигит бўлган. У Тожикистон чегарачилари томонидан марихуана савдосида айбланиб, ҳибсга олинганидан кейин ўзини дарёга ташлаган.
“Толибон” расмийси Эҳсонуллоҳ Камгар воқеа Бадахшон вилоятидаги Шағнон туманида содир бўлганини айтди. Афғонистонлик йигит Тахор вилояти фуқароси бўлиб, Афғонистон ва Тожикистон чегарасидаги қўшма бозорда дўкони бўлган. “Толибон” хавфсизлик қўмондонлиги ҳозирча марҳумнинг жасади топилмагани, уни қидириш давом этаётганини айтди.
Изоҳ (0)