Андижон вилояти Пахтаобод туманида отаси аёлига беришни хоҳламаган ўғил онага суд орқали олиб берилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, пахтаободлик Ж.Б. ва Ш.Б.ларнинг икки фарзанди бор. Оилавий низолар сабаб болаларнинг бирини аёл ота уйига олиб кетган. 4 ёшли болакайни эса отаси ўзи билан олиб қолган. Ўртадаги келишмовчиликлар туфайли ота ўғлини аёлига беришни истамаган.
Она фарзандини кўра олмагач, судга мурожаат этган. Аёлнинг даъвосига кўра, бола онаси Ш.Б.нинг қарамоғига олиб берилиши белгиланган. Мажбурий ижро бюроси Пахтаобод туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб бориб, болани онаси тарбиясига олиб берди.
Изоҳ (0)