Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 2 ёшли бола вафот этгани ортидан шифокор унинг отаси томонидан калтакланди.
Маълум қилинишича, 17 апрель куни Шаҳрисабз туман болалар шифохонасида даволанаётган 2 ёшли бола вафот этган. Унинг ҳаётини сақлаб қолишга уринган жарроҳлик бўлими бошлиғи эса боланинг отаси томонидан калтаклангани айтилмоқда. 42 ёшли шифокор шифохонада даволанмоқда.
“Шифохонага 2 ёшли болачани олиб келишган. Унинг шикоятида онаси дивандан йиқитиб қўйган ва шифохонага мурожаат қилган. Аҳволи оғирлашгач жонлантириш бўлимига ўтказилган. Бош миясига қон қуйилгани аниқланди. Боланинг уйдагиларига аҳволи ҳақида мунтазам хабар бериб турдик, аҳволи оғирлигини тушунтирдик. Афсуски, 17 апрель куни унда биологик ўлим содир бўлди. Отасига айтганимдан кейин, у юзимга мушт билан урди. Ҳушимни йўқотдим. Қолганини эслолмайман”, — дейди калтакланган шифокор.
Изоҳ (0)