Афғонистоннинг Таҳор вилоятида кучли ёмғир ва сув тошқини туфайли 17 та оила бедарак йўқолди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Вилоятнинг Варсаж, Фархор, Янги Қалъа ва Ишкемиш туманида сўнгги кунларда кучли ёғингарчилик кузатилди. Оқибатида бир нечта оила бедарак йўқолди. Ишкемиш туманида сув тошқини туфайли 10 та оила, жумладан, аёллар ва болалар изсиз йўқолган. Янги Қалъа, Фархор ва Варсажда эса етти оиланинг қаердалиги номаълум.
Юқоридаги тўртта туманда 7000 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари вайрон бўлган, 30 бош чорва моли йўқолган ва 23 та уй зарар кўрган. Ишкемиш аҳолиси “Толибон”нинг тегишли идораларидан ҳеч қандай ёрдам олмагани ва очиқ жойларда яшаётганини айтмоқда.
Ҳукуматнинг Табиий офатларни бошқариш вазирлиги сўнгги сув тошқинлари оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлгани ва яна уч киши жароҳатланганини маълум қилди.
Изоҳ (0)