Статистика агентлиги Ўзбекистонда 3 ойда қанча мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилингани ҳақида маълумот берди.
Январь-март ойларида 5,8 минг тонна қуритилган олхўри экспорт қилинган бўлса, узум экспорт ҳажми 5,1 минг тоннага етган.
Шунингдек:
- узум (қуритилган) – 10,2 минг тонна
- помидор – 8 минг тонна
- карам – 94 минг тонна
- пиёз – 103 минг тонна
- мош – 22,1 минг тонна
- сабзи – 36,7 минг тонна
- тариқ – 5,1 минг тонна
- бодринг – 2 минг тонна
- ерёнғоқ – 3 минг тонна
- қалампир – 2,1 минг тонна
Изоҳ (0)