Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-март ойларида 360,6 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
![](/static/2024/04/28/2024-04-28 09.17.28-oAwTiMwG.jpg)
Хабарга кўра, шу даврда 968,9 минг тонна кўмир, 179,1 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган.
Бундан ташқари, 3 ойда қуйидаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган:
- Газ конденсати – 326,3 минг тонна
- Автобус – 127 дона
- Юк автомобиллари – 720 дона
- Автомобиль двигателлари – 63 192 дона
- Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 84 745 дона