Сенегалнинг Коунгҳеул шаҳрида автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик хизматидаги аноним манбага таяниб, Сенегал матбуот агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасида 40 га яқин киши жароҳатланган.
“Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишини ташкил этмоқда, шунингдек, қирққа яқин жароҳатланганлар бор”, — дейилади хабарда.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат тахминан 19:00 да Ямонг қишлоғи яқинидаги 1-сонли миллий йўлда содир бўлган. Сенегал расмийлари жабрланганларга ёрдам бериш учун воқеа жойига борган.
Изоҳ (0)