Англиянинг Раскин университети олимлари олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, боғдорчилик, гольф ўйини ва пиёда юриш каби ўртача қийинликдаги жисмоний фаоллик депрессиянинг олдини олади, деб ёзади Lifehacker.
Университет мутахассислари жисмоний фаоллик ва депрессияга тушиш ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун тўрт миллиондан ортиқ шахсларнинг маълумотларини кўриб чиқди. Шунингдек, улар фаол ҳаёт тарзи билан доимий ташвишланиш ўртасидаги умумий жиҳатларни ҳам аниқлади. Тадқиқотда 65 мингдан ортиқ инсонлар иштирок этди.
Ўрганишлар натижасида шизофрения, психоз каби руҳий касалликларнинг ҳам жисмонан суст инсонларда кўпроқ учраши маълум бўлди. Шундай қилиб, ўртача енгилликдаги жисмоний машқлар депрессияни 23 фоизга, доимий ташвишланишни 26 фоизга, шизофренияни эса 27 фоизга камайтиради. Қизиғи шундаки, оғир ва мураккаб турдаги спорт ва машқлар кўп ҳолларда стрессга олиб келди.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, ҳар бир инсонга индивидуал тарзда жисмоний фаолият турини танлаш бўйича аниқ кўрсатма ва шифокор тавсиялари зарур, — дейди тадқиқот муаллифларидан бири Ли Смит.
Тадқиқот иштирокчилари жинси, ёши ва яшаш жойидан қатъи назар бир хил натижа кўрсатди.
Изоҳ (0)