• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Бағритош одамни ҳам кўз ёш тўкишга мажбур қиладиган энг яхши турк драмалари

    Афсуски, телесериаллардан фарқли ўлароқ драматик жанрдаги фильмлар камдан-кам ҳолларда бахтли якунланади. Шунга қарамай, улар ҳар қандай томошабинни экран қаршисига михлаб қўя олади.

    “Сен менинг уйимсан”

    Бош ролларда Ўзжан Дениз ва Фаҳрие Эвжен.

    Бош қаҳрамонлар — Искандар ва Лейла. Улар ҳаётда кўп фожиаларни, яқинларининг хиёнатини бошдан кечирганидан кейин учрашади. Руҳи яраланган бу қаҳрамонлар ўртасида ўзаро қизиқиш уйғонади. Улар бирга яшаб, бир-бирларига тобора кўпроқ боғланиб қолади.

    Аммо бахт абадий давом этмайди, Лейланинг касал эканлиги маълум бўлади. У аста-секин хотирасини йўқотади, ҳаёти ҳақида ҳамма нарсани — яқинларини унутади. Қиз севгилисининг қалбини оғритмаслик учун Искандарнинг ҳаётини тарк этишга қарор қилади. У севгисини тан оладиган таъсирли мактуб қолдириб кетади.

    Бироқ Искандар бунга кўнмайди, севгилисини топишга ҳаракат қилади. Лекин қизнинг илтимосига кўра, Лейланинг оиласи унинг қаердалигини яширади, даволаниш учун чет элга кетганини айтади.

    Аммо барибир охирги учрашув бўлади. Искандар севгилисини отасининг уйидан олиб кетиш учун келади. Лейла уни аввалига танимайди, кейин эса эслайди ва севганининг бағрида жон беради.

    “Олов ва сув”

    Бош ролларда Ўзжан Дениз ва Ясемин Аллен.

    Ҳашмет ва Яғмурнинг кутилмаган учрашуви севгига айланади. Ҳашмет тажрибали эркак, Яғмур эса ёш қиз, ҳаётда тажрибасиз.

    Бир-бирини севиб қолган жуфтлик мажбуран ажралади. Ҳашмет қонли адоватни тугатиш учун унга душман бўлган оиланинг қизига уйланишга мажбур бўлади. Яғмур эса ундан фарзанд кутаётганини яшириб, бошқа давлатга кетиб қолади.

    Ҳешмет мажбуран уйланган аёл билан бахтли бўла олмайди, гарчи у хотинига ҳурмат билан муносабатда бўлса ҳам. Улар фарзанд кўролмайди. Яғмур эса бошқа турмушга чиқмайди, ўғлини ёлғиз тарбиялайди. Аммо бир неча йил ўтгач, собиқ ошиқлар яна учрашади ва қалбдаги туйғулар янги куч билан алангаланди. Ўғли ҳақида билган Ҳешмет севгилиси билан учрашиш ва ўғлини бирга тарбиялаш учун ажрашишга қарор қилади. Аммо мафия ҳеч кимни ўз чангалидан осонликча чиқариб юбормайди.

    “Бир нафас кифоя”

    Бош ролларда: Сечкин Ўздемир ва Тувана Туркай.

    Яман севгилисининг ўлимида ўзини айбдор деб ҳисоблагани учун бутун дунёдан узилиб, ёлғиз яшаётган йигит. У машина бошқарувини йўқотиб, автоҳалокатга учрайди.

    Нефес билан кутилмаган учрашув уни ҳаётга қайтаради. Ёшлар ўртасида самимий туйғулар пайдо бўлади ва Яман тақдир унга бахтли бўлиш учун яна бир имконият берганини ҳис қилади.

    Тўсатдан йигит севгилисининг оғир касал эканлигини билиб қолади. Нефес ўлса, яшай олмаслигини англаган Яман ўз жони эвазига қизнинг ҳаётини сақлаб қолади.

    “7-бўлмадаги мўжиза”

    Бош ролларда: Арас Булут İйнемли ва Ниса София Аксонғур

    Бу фильм, бир танқидчи айтганидек, “тоза ҳаво”, ҳаётдаги мўжизанинг исботи, яхшилик ҳар доим ёвузлик устидан ғалаба қозониши ҳақидаги ишончдир. Адолат, меҳр-муҳаббат, садоқат, инсон қалбининг мусаффолиги, одам қалбининг тубида ҳам мўжизага ишониши ҳалол, раҳм-шафқатли бўлишига умид уйғотади.

    Сохта айблов билан қамоққа тушган ақли ноқис йигит билан учрашув маҳбуслар, у билан бир камерада ўтирган жиноятчилар қалбида узоқ вақтдан бери ухлаб ётган туйғуларни уйғотади.

    Одатий сюжет инсон қалбининг меҳр-шафқат, ҳамдардлик каби торларига моҳирлик билан таъсир қилади.

    “Бўш келма, ўғлим”

    Бош ролларда Киванч Татлитуғ ва Алиҳан Туркдемир

    Бу фильм отанинг ўғлига бўлган меҳр-муҳаббати ҳақида. Али отаси билан денгиз қирғоғида балиқчилик қилиб кун кечиради. Бир куни у ўғли борлигини билиб қолади. Аммо Эфе ғайриоддий бола, аутизмдан азият чекади, онаси ўғлини тарбиялашни хоҳламай, Алига ташлаб кетади.

    Ўғли билан мулоқот қилиш қийин, у ўз дунёсида яшайди, бошқалар билан гаплашмайди. Алининг ягона истаги — ўғли билан алоқа ўрнатиш ва бир бор бўлса-да ўғлининг кўзига қараш.

    Бир куни Али Эфенинг мусиқий қобилияти борлигини пайқаб қолади ва уни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Шу кундан бошлаб унинг ҳаёти ўзгара бошлайди. Энди у бор кучи билан ўғлига ёрдам беришга ҳаракат қилади. Кичкина Эфенинг саҳнада чиқиш қилиши, ҳаяжонланган отанинг саҳна ортида туриб, ўғлининг кўзига қарашини сўраши энг таъсирли лаҳзадир. Йигит эса томошабинларнинг олқишлари остида саҳнадан тушади ва биринчи марта отасига қарайди.

    “Ёввойи асал”

    Бош ролларда Чағатай Улусой ва Лейла Лидия Туғутлу

    Бу гўзал ва қайғули севги ҳикояси. Бариш ва Фусун — университет талабалари. Қиз аълочи талаба ва бутун вақтини ўқишга бағишлайди, чунки у ўзига ва ота-онасига университетни имтиёзли диплом билан тугатиб, Америкада ўқишни давом эттиришга ваъда берган. Йигит эса архитектура факультети талабаси, талабалар ансамблида барабан чалишни ва дўстлари билан дам олишни яхши кўради. Бариш Фусунни бир қарашда севиб қолади, лекин қиз йигитни ёқтирса-да, у билан учрашишга рози бўлмайди. Ахир, севги орзуларини амалга оширишга тўсқинлик қилиши мумкин. Аммо охир-оқибат қиз йигитнинг ҳис-туйғулари босими остида таслим бўлади.

    Ёшлар ўқишни тугатгандан сўнг турмуш қуради. Бариш хотинини яхши кўрар ва ҳар доим уни хурсанд қилишга ҳаракат қилади. Аммо йигит руҳий касал эди — биполяр шахсият бузилиши — у ғазабини назорат қила олмасликдан азият чекади. Ниҳоят у касаллиги туфайли келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган муаммолардан “севгилисини қутқаришга” қарор қилади.

    “Ишончли қўлларда” (2022)

    Бош ролларда: Каан Урганжиўғлу, Асли Энвер, Мерт Эже Ак.

    Бош қаҳрамон Мелиса оғир касал эканини ва 6 ойлик умри қолганини билиб қолади. Лекин тез орада вафот этишидан эмас, яқин қариндошлари бўлмагани учун ўлимидан сўнг ёлғиз қоладиган ўғлидан хавотирда. Дугонасининг маслаҳатига қулоқ солиб, ўлимидан кейин ўғлига ғамхўрлик қиладиган ишончли одамни топишга қарор қилади ва уни топади ҳам. Кўп йиллар ўтгач, у фарзандини ўғли борлигини билмайдиган отаси билан таништиради.

    Кўп йиллар ўтиб кутилмаган учрашув Мелиса ва Фиратни яна бирлаштиради. Фират ҳаётда кўп нарсага эришганди — унинг даромадли бизнеси, яхши уйи бор, лекин қалбан ёлғиз ва ўзи бахтли бўладиган ягона одамни қидиради. Фират севгилисини топганидан хурсанд, лекин Мелиса оғир касал. Бир пайтлар унга ошиқ бўлган, ҳозир севиб қолган қиз фарзандининг онаси бўлганини, энди тақдир тақозоси туфайли уларнинг жуда оз фурсати борлигини тушуниш у учун оғир кечади.

    25.04.2024, 14:51   Изоҳ (0)   40892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Салкам 5 млрд доллар: барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган анимацион франшизалари

    23.04.2024, 15:51

    Ҳаётда имконсиз нарса йўқлигини исботловчи ажойиб фильмлар (трейлер)

    23.04.2024, 09:52

    Фақат Ҳаяо Миязаки эмас: сюжет воқеалари ҳар қандай томошабинни бефарқ қолдирмайдиган тўлиқ метражли анимелар

    24.04.2024, 09:51

    Америка компанияси “Юлдузлар жанги” фильмининг барча қисмларини томоша қилганга 1000 доллар таклиф этмоқда

    25.04.2024, 13:51

    Ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради: кўпроқ велосипед учиш учун 3 сабаб

    25.04.2024, 12:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди 

    Дунё | 8 август, 10:46

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24

    Исроил урушни тугатиш учун 5 та шарт белгилади

    Дунё | 8 август, 10:09

    “Лопесга кўрсатган бағрикенглигимизни диндор аёлларимизга ҳам кўрсатайлик” — Алишер Қодиров

    Ўзбекистон | 8 август, 09:50

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.