Америкалик боксчи Жервонта Дэвиснинг кейинги жанги аниқ бўлди.
Дэвиснинг (29-0) рақиби Америка вакили Фрэнк Мартин (18-0) бўлади.
Боксчилар ўртасидаги жанг 15 июнда бўлиб ўтади. Ушбу оқшомнинг асосий жанги Александр Гвоздик ва Давид Бенавидес ўртасидаги камар учун жанг бўлади. Бокс кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) MGM Grand Garden Arena’да ўтади.
Мартин 2023 йил июль ойида ҳакамлар қарорига кўра Артём Арутянянни мағлуб этганди.
Дэвис эса 2023 йилнинг апрелида Райан Гарсияни техник нокаутган учратган.
Изоҳ (0)