АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жанги Девин Ҳейни (31-1, 15КО) ҳамда Райан Гарсия (24-1, 20КО) ўртасида бўлиб ўтди.
Тўлиқ давом этган жангда Райан Гарсия очколар эвазига ғалаба қозонди. Маълумот учун, Райан жанг давомида Ҳейнини уч маротаба нокдаун ҳолатига тушириб қўйди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Девин фаолияти давомида илк бор мағлубиятга учради. Ҳейнида биринчи ярим ўрта вазн тоифасининг WBC камари бор. Аммо Райан Гарсия белгиланган вазн меъёрини бажара олмагани учун мазкур жангда камар ўртага қўйилмаганди. Шу тариқа, камар вакант қолди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу бокс оқшомида ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ҳам рингга кўтарилди ва франциялик Пьер Юбер Дибомбени мағлуб этди.
Изоҳ (0)